Аргентина солиққа тортиш ва атроф-муҳит масалалари бўйича келишмовчиликлар туфайли Бразилияда бўлиб ўтадиган G20 саммитининг якуний ҳужжатини блоклаш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Буэнос-Айреснинг асосий эътирозлари энг бой фуқароларни солиққа тортиш ва гендер тенглиги масалаларига тегишли.