Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Араб давлатлари урушдан кейин Туркияга Ғазо секторида ҳарбий кучларини жойлаштиришга рухсат беришдан бош тортди

Араб давлатлари урушдан кейин Туркияга Ғазо секторида ҳарбий кучларини жойлаштиришга рухсат беришдан бош тортди

Исроил ва ХАМАС ўртасидаги урушнинг дастлабки ойларида Туркия бир қатор араб давлатларини урушдан кейин Ғазо секторига қўшма кучларни жойлаштиришни ўз ичига олган хавфсизлик режасини шакллантиришни таклиф қилди. Бу ҳақда араб дипломатига таяниб Исроилнинг Кан 11 телеканали хабар берди. Қайд этилишича, Анқара ушбу араб давлатлари, хусусан Миср орқали АҚШ ва Исроилга ушбу режани тақдим этмоқчи бўлган, бироқ иккинчиси томонидан рад этилган.

Манбага кўра, Туркия Ғазо секторидаги можаро атрофида «ўзини асосий ўйинчи сифатида кўрсатишга ҳар томонлама ҳаракат қилмоқда». Анқара ва Қоҳира ўртасидаги муносабатлар нормаллашганига қарамай, иккинчи ва бошқа араб давлатлари «Фаластин майдонида ўрин олиш учун ҳар қандай уринишларга шубҳа билан қарайдилар». Қайд этилишича, шу сабабли Туркия, ҲАМАС раҳбариятига мезбонлик қилиб, сулҳ музокараларида муваффақиятсизликка учрагач, Қатардан ажралиб туришга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 19:12 25.04.2024. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!