Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Араб давлатлари Туркиянинг Ғазога қўшин юбориш режасини рад этади

Араб давлатлари Туркиянинг Ғазога қўшин юбориш режасини рад этади

Ғазода давом этаётган геносидга жавобан Туркия бу геноцид бошида ҳам араб давлатларига хавфсизлик режасини таклиф қилди. Бу режага кўра, Туркия ва араб давлатлари қўшма ҳарбий кучлар тузиб, уларни Ғазо секторига жойлаштириши керак эди.

Бироқ араб давлатлари, жумладан, Миср бу таклифни рад этди. Бундан ташқари, араб давлатлари Ғазо секторида ўз қўшинларини жойлаштириш ғоясидан воз кечдилар.

Режанинг ўзи Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан томонидан араб давлатлари ва ИҲТга ташрифи чоғида илгари сурилган.

Эроннинг Исроилга ҳужуми пайтида ракеталарнинг бир қисми Иорданиянинг ҳаво мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган. Миср тез-тез Исроил томон учаётган ҳусий ракеталарини уриб туширади.

Аввалроқ Туркия Исроил билан савдо-сотиқни бутунлай тақиқлаган биринчи давлат бўлган эди.

Киритилди: 23:10 26.05.2024. Ўқилди: 3414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!