Иорданияда саккиз араб давлати ташқи ишлар вазирлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Башар Асад режими қулагандан кейинги вазият муҳокама қилинган. Иштирокчилар Сурияда ҳокимият алмашинувини тинч йўл билан ўтказиш, конституция ишлаб чиқиш ва сайловларни БМТ назорати остида ўтказишга чақирган.
Иордания шаҳрида бўлиб ўтган маслаҳатлашувларда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Кая Каллас ва БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Гейр Педерсен ҳам иштирок этди.
Учрашувдан кейинги қўшма мурожаатда иштирокчилари Суриядаги янги ҳукуматни ҳар қандай этник ёки диний камситишлардан огоҳлантирди ва “мамлакатни тартибсизликка олиб келмаслик” учун давлат институтларини сақлаб қолишга чақирди.