Бугун 4 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Араб давлатлари лигаси Исроилнинг Ливанга ҳужумларини тўхтатиш ва шошилинч ёрдам беришга чақирди

Араб давлатлари лигаси Исроилнинг Ливанга ҳужумларини тўхтатиш ва шошилинч ёрдам беришга чақирди

Араб давлатлари лигаси (ЛАС) Исроилнинг Ливанга ҳужумларини тўхтатиш ва шошилинч ёрдам беришга чақирди.

Араб Лигасига аъзо давлатларнинг Қоҳирада доимий вакиллари Ироқ чақириғи билан Исроилнинг Ливанга уюштирган ҳужумлари муносабати билан йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш якунлари бўйича Араб Лигаси томонидан эълон қилинган баёнотда делегатлар Исроилнинг Ливанга ҳужумини «қатъий қоралади» ва уларнинг давом этиши оқибатларидан огоҳлантирди.

Араб давлатлари лигаси, шунингдек, «Ливан ҳудудига ҳар қандай босқинчилик ва унинг бирон бир қисмини босиб олиш умумараб миллий хавфсизлигига ҳужум сифатида баҳоланиши» ҳақида огоҳлантирди ва бу ҳаракатлар «халқаро келишувлар ва халқаро ҳуқуқни очиқдан-очиқ бузиш» эканлигини таъкидлади.

Араб Лигаси Исроилдан халқаро миқёсда жавобгарликка тортилишини талаб қилди ва араб давлатлари, шунингдек, дўст давлатларни Ливанга зудлик билан ёрдам беришга чақирди.

Киритилди: Бугун 14:12. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!