Бугун 4 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда ажралишлар рекорд даражага етди

Россияда ажралишлар рекорд даражага етди

Россияда ажралишлар рекорд даражага етди. Росстат маълумотларига кўра, 1000 та турмуш қурган жуфтликдан 900 таси ажрашади. Мамлакат демографик инқирозга юз тутаётганини инобатга олсак, бир неча йил ичида аҳоли сони яна қисқаради, дейди экспертлар.

Россия ажралишлар бўйича Португалия, Испания ва Люксембургдан кейин дунёда тўртинчи ўринда туради. Бир йилда бир миллиондан ортиқ жуфтликлар ажрашди. Мутахассисларнинг фикрича, асосий сабаблар иқтисодий қийинчиликлар, инфляция, ҳаёт сифатининг пасайиши.

Энг кўп ажралишлар Москва, Тува ва Доғистонда қайд этилган. Шу боис давлатимиз томонидан ёш оилаларга алоҳида эътибор қаратилади. Айрим фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар фақат ёш оилаларни ишга олишади.

Парламентда психологлар иштирокида ажрашиш бўйича янги қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Ташаббус вояга етмаган фарзанди бор эр-хотинлар ажралишдан олдин оилавий психолог билан маслаҳатлашишини назарда тутади. Шунингдек, депутатлар бутун Россия бўйлаб узоқ никоҳлар учун махсус тўловларни жорий этишни таклиф қиляптилар.

Киритилди: 21:25 03.10.2024. Ўқилди: 1515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!