Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ар-Риёддаги аэропортга қилинган ҳужум оқибатида Ўзбекистоннинг икки фуқароси енгил жароҳат олган

Ар-Риёддаги аэропортга қилинган ҳужум оқибатида Ўзбекистоннинг икки фуқароси енгил жароҳат олган

10 октябр куни Ар-Риёд шаҳридаги қирол Холид номидаги халқаро аэропортнинг 3-терминалига баллистик ракета билан берилган зарба оқибатида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси енгил жароҳат олган. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.

1977 ва 1997 йилларда туғилган ушбу фуқаролар дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин Diriyah Hospital шифохонасига олиб борилган. Тиббий кўрик ва зарур муолажалардан сўнг уларнинг ҳар иккисига шифохонадан жавоб берилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг ҳодиса вақтида аэропорт ҳудудида бўлган яна 20 нафарга яқин бошқа фуқаролари жабрланмаган.

Саудия Арабистони пойтахтидаги аэропортга Яман ҳусийлари томонидан ракета зарбаси берилиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлиб, 300 дан ортиқ киши яраланган. Қурбонлардан тўрт нафари Саудия фуқаролари, шунингдек, АҚШ, Миср, Иордания, Сурия, Фаластин ва Судан фуқаролари ҳалок бўлган.

Киритилди: 21:38 11.10.2026. Ўқилди: 613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!