Бугун 21 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

«АҚШсиз у суратдаги йўлбарс» – Трамп НАТОни танқид қилдиз у суратдаги йўлбарс» – Трамп НАТОни танқид қилди

«АҚШсиз у суратдаги йўлбарс» – Трамп НАТОни танқид қилдиз у суратдаги йўлбарс» – Трамп НАТОни танқид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО давлатларини кескин танқид қилиб, уларни Эрон билан боғлиқ можарода фаол иштирок этмаётганликда айблади.

У ўз баёнотида НАТОни «АҚШсиз қоғозга чизилган йўлбарс» деб атади.

«Улар ядровий дастури бўлган Эронга қарши курашга қўшилишни истамади. Энди бу кураш ҳарбий йўл билан ҳал этилди. Улар учун хавф жуда кам эди, аммо улар нефть нархларининг юқорилигидан шикоят қилмоқда», – деди Трамп.

Унинг таъкидлашича, нефть нархларининг ошишига асосий сабаб Ҳўрмуз бўғозидаги вазият ҳисобланади.

«Улар Ҳўрмуз бўғозини очишга ёрдам беришни истамайди. Бу оддий ҳарбий манёвр бўлиб, катта хавф туғдирмасди», – деди АҚШ раҳбари.

Трамп НАТО давлатларини «қўрқоқлик»да айблаб, бундай позицияни АҚШ эслаб қолишини таъкидлади.

Киритилди: 21:58 20.03.2026. Ўқилди: 399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!