Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШнинг йирик портлари раҳбарлари Сенатдан Трамп жорий қилган бож тўловларини бекор қилишни сўрамоқда — Bloomberg

АҚШнинг йирик портлари раҳбарлари Сенатдан Трамп жорий қилган бож тўловларини бекор қилишни сўрамоқда — Bloomberg

АҚШнинг йирик портлари раҳбарлари Сенатдан Трамп жорий қилган бож тўловларини бекор қилишни сўрамоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Порт раҳбарларига кўра, божлар кемалар орқали юк ташиш ҳажмининг кескин пасайишига олиб келган.

Уларнинг фикрича, бу ҳолат оммавий ишдан бўшатишлар, нархларнинг ошиши ва Қўшма Штатлар иқтисодиётининг пасайиши билан таҳдид солмоқда.

"Денгиз орқали юк ташиш фаолияти бутун Қўшма Штатлар бўйлаб 2,7 миллион иш ўрнини бевосита қўллаб-қувватлайди. Бу фақат портларда эмас, балки бутун мамлакат бўйлаб сезиладиган таъсирга эга. Май ойи охирига келиб Осиёдан етказиб беришлар 40 фоизга камайиши мумкин ", — дея изоҳ берди Ғарбий соҳилидаги Лонг-Бич порти бош директори Марио Кордеро.

Ушбу кутилмани Лос-Анжелес порти ижрочи директори Жин Серока ҳам тасдиқлади. У ҳозирда юк ҳажми аллақачон камайганини ва Хитойдан йирик чакана сотувчилар ҳамда ишлаб чиқарувчилар учун деярли барча етказиб беришлар тўхтаганини, Жануби-Шарқий Осиёдан етказиб беришлар эса анча қисқарганини билдирди.

Киритилди: 21:33 02.05.2025. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!