Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг ядровий қуролга қилган харажатлари рекорд даражада ошди

АҚШнинг ядровий қуролга қилган харажатлари рекорд даражада ошди


Бу ҳақда Ядровий қуролни йўқ қилиш бўйича халқаро кампания (ICAN) маърузасида айтилмоқда.

Қўшма Штатлар 69,2 миллиард доллар сарфлади — бу қолган барча ядровий давлатларнинг биргаликдаги харажатларидан ҳам кўпдир. Умуман олганда, ядровий қуролга эга бўлган тўққизта давлат (АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция, Ҳиндистон, Покистон, Исроил ва Шимолий Корея) ўз қурол-яроғ омборлари учун харажатларни 19 фоизга ошириб, рекорд даражадаги 119 миллиард долларга етказди.

ICAN ҳисоботида кўрсатилишича, сўнгги беш йил ичида ядровий давлатлар ўз арсеналларига жами 471 миллиард доллар сарфлаган. 2025 йилда ядровий қуролга бир кунда сарфланган маблағ 2 миллион кишини бир йил давомида озиқ-овқат билан таъминлаши мумкин эди, йиллик харажатлар эса БМТнинг мунтазам бюджетини 32 йилга қоплашга етарди, дейилади баёнотда.

Киритилди: Бугун 18:14. Ўқилди: 231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!