Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг “улкан армада”си Эронга нисбатан куч ишлатиши мумкин

АҚШнинг “улкан армада”си Эронга нисбатан куч ишлатиши мумкин

Трамп Теҳрон ва Вашингтон билан ядровий келишувга эришмаса, АҚШнинг “улкан армада”си Эронга нисбатан куч ишлатишини маълум қилдию.

"Венесуэла билан бўлгани каби, флотимиз шай ҳолатда ва зарурат туғилганда ўз вазифасини тезда бажариши мумкин. Бунинг учун керак бўлса куч қўллаймиз. Умид қиламизки, Эрон тез орада музокаралар столига ўтиради ва ядровий қуролсиз, адолатли ҳамда ўзаро манфаатли битимга рози бўлади, бундай келишув барча томонларни қониқтиради. Вақт кам қолди, у ҳақиқатан ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга", — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Шунингдек, Трамп Қўшма Штатларнинг бу сафарги ҳужуми ўтган йил ёздагига қараганда анча шафқатсиз бўлишини айтди.

Киритилди: Бугун 18:09. Ўқилди: 500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!