Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШнинг Украинага доир янги тинчлик режаси Россия талабларига асосланганми?

АҚШнинг Украинага доир янги тинчлик режаси Россия талабларига асосланганми?

АҚШнинг Украинага доир янги тинчлик режаси Россия талабларига асосланган, деб хабар бермоқда Financial Times.

Ушбу режага кўра, Украина Россия фойдасига Донбасснинг қолган қисмидан воз кечиши ва ўз қуролли кучлари сонини ярмига қисқартириши талаб қилинади. Ҳужжат, шунингдек, Украинанинг муайян турдаги қуроллардан фойдаланишни рад этишини ва АҚШ ҳарбий ёрдамини қисқартиришни ўз ичига олади.

"Тинчлик режаси Украинада рус тилини расмий давлат тили сифатида эътироф этиш ва Украин православ черковига расмий мақом беришни ҳам назарда тутади", дея ёзмоқда Financial Times.

Нашр маълумотларига кўра, режа шу ҳафта Майамида Украина Хавфсизлик кенгаши котиби Рустем Умеровга топширилган. Ҳужжат жами 28 банддан иборат.

Ҳужжат мазмуни билан таниш манба уни "Россия фойдасига кучли оғиш билан ёзилган" деб тавсифлади. Бошқа манба эса уни "Путин учун жуда қулай" деб атади. Киевдаги амалдорлар Украина бўйича режани "сезиларли ўзгартишларсиз" қабул қилиб бўлмаслигини айтишган.

Агентликнинг икки манбасига кўра, Қўшма Штатлар Украина президенти Володимир Зеленскийга ушбу таклифларга рози бўлиш зарурлигини тушунтирган.

Киритилди: 21:28 20.11.2025. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!