АҚШнинг сайланган вице-президенти Джеймс Дэвид Вэнс кичик жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Бу ҳақда Fox News телеканали маълум қилди.
Вице-президент матбуот котиби Уильям Мартиннинг сўзларига кўра, операция анчадан бери режалаштирилган эди. У Вэнс эртага ишга қайтишни режалаштирганини қўшимча қилди.
Телеканал хабарига кўра, операция Жорж Вашингтон университети касалхонаси шифокорлари томонидан амалга оширилган. Таъкидланишича, операция олдидан Вэнс АҚШ Конгресси юқори палатасида янги сенаторларнинг қасамёд қабул қилиш маросимида иштирок этган.