Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШнинг марказий ва жанубий қисмини "даҳшатли" бўрон қамраб олди

АҚШнинг марказий ва жанубий қисмини "даҳшатли" бўрон қамраб олди

АҚШнинг марказий ва жанубий штатларида содир бўлган бўрон ва торнадолар қурбонлари сони камида 32 кишига етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар берди.

Вайронкор бўрон Арканзас, Иллинойс, Индиана, Кентукки, Миссисипи, Миссури ва Техас штатларида содир бўлди. ABC News маълумотларига кўра, бўрон ва торнадо ҳали ҳам тахминан 138 миллион кишига таҳдид солмоқда.

Ноқулай об-ҳаво шароити ўрмон ёнғинларининг пайдо бўлиши ва тарқалишига ёрдам берди. Белгиланган ҳудудларда 100 дан ортиқ ёнғинлар қайд этилган. Табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларда турар-жой бинолари ва бошқа иншоотлар вайрон бўлган, электр таъминотида ҳам узилишлар кузатилган. 300 мингдан ортиқ истеъмолчи электр энергиясиз қолмоқда, дея хабар беради Associated Press нашри.

Аввалроқ АҚШнинг жанубий штатлари ва Ўрта Ғарбда содир бўлган кучли бўронлар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. АҚШ Миллий об-ҳаво хизмати об-ҳавонинг кескин давом этиши ҳақида огоҳлантирди. Алабама, Миссисипи, Луизиана, Ғарбий Жоржия, Теннесси ва Флорида шимолида хавфли торнадолар кутилмоқда. Синоптикларнинг айтишича, торнадолар айниқса ҳалокатли бўлиши мумкин ва дўл, кучли шамол ва тез-тез чақмоқ уриши ҳақида огоҳлантирган.

Бу ҳафта Техаснинг Эллис округида кучли бўронлар бўлди. Табиий офат катта вайронагарчиликларни олиб келди. Шамол тезлиги соатига 140 километрга етди. 20 мингга яқин уй электр таъминотисиз қолди. Камида еттита трактор катта йўлда ағдарилиб кетган.

Киритилди: 02:17 17.03.2025. Ўқилди: 956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!