Тел-Авивда портлаш юз берди. Gulf News нашри берган хабарга кўра, портлаш сабаблари маълум эмас. Бахтсиз ҳодиса сабабли бир эркак ҳалок бўлган. Шунингдек, 7 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди.
Портлаш жума куни эрталаб, Тел-Авивнинг АҚШ элчихонаси жойлашган Бен Еҳуда кўчасида юз берган. Воқеа юзасидан ҳозирда Исроил армияси иш бошлагани айтилмоқда. Портлашга дрон ҳужуми сабаб бўлган деган тахминлар ҳам мавжуд дейилади, манба берган хабарда.