АҚШнинг Гренландия устидан назорат ўрнатишга қизиқиши сақланиб қолмоқда — Дания бош вазири.
Метте Фредериксеннинг сўзларига кўра, АҚШ президенти ҳудуд устидан назорат ўрнатишга ҳануз жуда жиддий қарамоқда.
"Гренландия аҳолиси жуда аниқ қилиб билдирди: улар америкалик бўлишни истамайди", — дея таъкидлади Дания ҳукумати раҳбари.
Журналистнинг Гренландиянинг нархи ҳақидаги саволига жавобан Фредериксен "Буни баҳолаб бўлмайди. Испаниянинг бир қисмини, АҚШнинг бир қисмини ёки дунёнинг бошқа исталган давлатининг бир қисмини пулга баҳолаш мумкинми?", дея жавоб берди.