Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШнинг Эронга қарши операцияга сарфлаган харажатлари 42 миллиард доллардан ошди

АҚШнинг Эронга қарши операцияга сарфлаган харажатлари 42 миллиард доллардан ошди

АҚШ ҳарбийларининг Эронга қарши ҳарбий операцияга сарфлаган харажатлари қарийб 37 кунлик фаол жанговар ҳаракатлар давомида 42,1 миллиард доллардан ошди.

Бу ҳақда Iran War Cost Tracker портали хабар бермоқда.

Реал вақт режимида кузатув ресурси Пентагоннинг 10 март куни АҚШ Конгресси учун ўтказган брифингидан олинган маълумотларга асосланган. Ушбу брифингда Вашингтон Яқин Шарқдаги жанговар ҳаракатлар бошланган дастлабки олти кун ичида 11,3 миллиард доллар сарфлагани, ундан кейин можаронинг ҳар бир кунига тахминан 1 миллиард доллар сарфлаш режалаштирилгани айтилди.

Таъкидланишича, бу рақамга қўшинларнинг ҳаракатланиши ва ҳарбий техникани тиклаш каби айрим харажатлар киритилмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳақиқий харажатлар анча юқори бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 16:00. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!