Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Нашрга кўра, аввал Трамп маъмурияти ихтиёрида бўлган қўшинлар ва ҳарбий кемалар ҳозир Кариб денгизи ҳудудига кўчирилган. Ўтган йили Яқин Шарққа юборилган Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими эса Жанубий Кореяга қайтарилган.
Оқ уй маъмурияти вакиллари асосий кучларни бошқа жойга кўчириш бўйича ҳозирча режа йўқлигини билдирган. Шу билан бирга, АҚШ Қизил денгиз, Эрон ва Венесуэладаги операциялар давомида қурол-яроғ захираларини тез суръатда сарфламоқда.
"Энг жиддий муаммолардан бири ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласи бўлиб қолмоқда. Эрон томонидан эҳтимолий жавоб зарбаси бўлса, Қўшма Штатлар Қатар, Ироқ, Сурия ва Иорданияда жойлаштирилган қарийб 10 минг нафар америкалик ҳарбий хизматчини ҳимоя қилиш учун тутиб қолувчи ракеталар танқислигига дуч келиши мумкин", дейилади Politico мақоласида.