Бугун 31 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШнинг бир қатор юқори мартабали амалдорлари Вашингтон яқинидаги ҳарбий базаларга кўчиб ўтмоқда

АҚШнинг бир қатор юқори мартабали амалдорлари Вашингтон яқинидаги ҳарбий базаларга кўчиб ўтмоқда

Бунга Трампнинг тарафдори Чарли Кирк ўлдирилгани билан боғлиқ воқеа сабаб бўлган, деб ёзмоқда The Atlantic.

"АҚШ маъмуриятининг камида олти нафар аъзоси, жумладан давлат котиби Марко Рубио ва Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет хавфсизлик мақсадида ҳарбий объектларда жойлашган. Улар нафақат эҳтимолий зўравонликдан, балки норозилик намойишларидан ҳам ҳимояланишга уринмоқда. Рубио ва Ҳегсет Форт-Макнейрдаги “генераллар мавзеси”да яшамоқда", дея хабар бермоқда нашр.

The Atlantic'нинг қайд этишича, бу қадам Қўшма Штатлардаги сиёсий қутбланишнинг кучайганини акс эттиради ва юқори мартабали зобитлар учун уй-жой танқислигини юзага келтиради.

Доналд Трампнинг таъсирли иттифоқчиси, консерватив фаол Чарли Кирк 10 сентябр куни Юта штатидаги университетда чиқиш қилаётган вақтида суиқасд қурбони бўлган эди. Унинг ўлдирилишида гумонланувчи сифатида Тайлер Робинсон қўлга олинган.

Киритилди: Бугун 12:30. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!