Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, зарбадан сўнг ҳудудда ёнғин содир бўлган, бино устида қуюқ қора тутун кўтарилган.
Ҳозирча ҳужум ким томонидан амалга оширилгани номаълум.
Ироқ хавфсизлик кучлари пойтахт марказидаги “яшил ҳудуд”ни тўлиқ ёпиб қўйган.
Мазкур ҳудудда Ироқнинг кўплаб давлат идоралари, шунингдек, бир қатор мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари, жумладан АҚШ элчихонаси жойлашган.