Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШлик археологлари Суриядаги қабрни қазиш жараёнида инсоният тарихидаги алифбо ёзувининг энг қадимги намунасини топди

АҚШлик археологлари Суриядаги қабрни қазиш жараёнида инсоният тарихидаги алифбо ёзувининг энг қадимги намунасини топди

Жон Хопкинс университетининг америкалик археологлари Суриядаги қабрни қазиш жараёнида инсоният тарихидаги алифбо ёзувининг энг қадимги намунасини топдилар.

Кашфиёт Америка хориждаги тадқиқотлар жамиятининг (ASOR) йиллик йиғилишида тақдим этилган.

Олимлар Яқин Шарқдаги энг қадимий шаҳарлардан бири жойлашган Умм ал-Маррада бронза даврига оид дафн этилган жойдан узунлиги инсон бармоғигача бўлган белги билан қопланган лой цилиндрларни топдилар.

Бундан ташқари, у ердан олтита скелет, олтин ва кумуш тақинчоқлар, ошхона анжомлари, найза учи ва бутун сопол идишлар топилган.

Радиокарбонларни аниқлаш алифбо цилиндрлари милоддан аввалги 2400 йилларда яратилганлигини кўрсатди, бу энг қадимги ёзув намуналаридан тахминан 500 йил катта.

"Олимлар илгари алифбо Мисрда ёки унинг атрофидаги минтақада милоддан аввалги 1900 йиллардан кейин ихтиро қилинган деб ҳисоблашган. Аммо топилган ашёлар эскироқ ва бошқа ҳудудга тегишли. Бу алифбонинг келиб чиқиш тарихи аввалгисига ўхшамаганлигини кўрсатади" - деди тадқиқот муаллифи профессор Гленн Шварц.

Киритилди: Бугун 08:56. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!