Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШдаги заводда портлаш юз берди

АҚШдаги заводда портлаш юз берди

АҚШнинг Арканзас штатидаги ҳарбий заводда юз берган портлаш оқибатида камида икки киши жароҳатланди, бир киши бедарак йўқолди деб ҳисобланмоқда.

Бу ҳақда 3 июль, чоршанба куни ABC News хабар берди.

Қайд этилишича, бир жабрланувчи Вашита округи тиббиёт марказининг тез тиббий ёрдам бўлимида, унинг аҳволи барқарор, иккинчиси вертолётда штатдан олиб чиқиб кетилди.

Нашр маълумотларига кўра, портлаш Камдендаги General Dynamics Ordnance and Tactical Systems заводида содир бўлди. Компания дастлаб буни “пиротехника ҳодисаси” деб атади, аммо кейинроқ бу портлаш эканлигини тасдиқланди.

Киритилди: 10:28 04.07.2024. Ўқилди: 568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!