Калифорнияда (АҚШ) ўрмон ёнғинлари майдони 300 гектардан ошди ва ўсишда давом этмоқда.
Бу ҳақда сешанба куни KTLA телеканали маълум қилган.
Лос-Анжелес чеккасида табиий офат тарқалмоқда. Ёнғин ҳажми 772 акр (312 га) деб баҳоланмоқда. Ёнғинни ўчиришга 100 дан ортиқ ўт ўчирувчилар жалб этилган. Вазият 29 м/с гача кучаядиган кучли шамол туфайли мураккаблашмоқда.
Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.