Газета манбаларига кўра, шу ҳафта Украина делегацияси АҚШ расмийлари билан бир қатор учрашувларни ўтказа олмаган. Бунинг натижасида Вашингтонда вақтинча ҳарбий ёрдам ва дронлар бўйича миллиардлаб долларлик музокаралар музлатиб қўйилган.
"Бунинг сабаби, тасдиқланмаган бюджет туфайли ҳукумат фаолияти вақтинча тўхтатилган. Украинага қурол етказиб бериш кечикиши мумкин", — дея изоҳ берди The Telegraph суҳбатдоши.