Американинг Рангли аҳоли тараққиётига кўмаклашувчи миллий уюшмаси (NAACP) ҳаво ифлосланиши хавфи туфайли Илон Маскнинг xAI компанияси томонидан яратилган Colossus суперкомпютерини тўхтатишни талаб қилиб, Мемфис шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилганини NBC хабар бермоқда.
Фаолларнинг таъкидлашича, энергия таъминоти учун метан газ турбиналаридан фойдаланаётган корхона қора танлилар истиқомат қиладиган ҳудудлар аҳолисининг соғлиғига зарар етказмоқда.
NAACP раҳбари Деррик Жонсон шундай деди:
"Дунёдаги энг бой одам бўлишингиз қора танли жамоаларни ифлослантириш ва уларнинг соғлиғини хавф остига қўйиш ҳуқуқини бермайди... Биз соғлиқни сақлаш департаментидан зудлик билан аралашишини талаб қиламиз."