Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда ёқилғи инқирози: дизель қимматлашди, авиация босим остида

АҚШда ёқилғи инқирози: дизель қимматлашди, авиация босим остида

АҚШда дизель ёқилғиси нархи бир галлон учун 5 доллардан ошиб, сўнгги йиллардаги энг юқори даражага етди. Расмий маълумотларга кўра, нархлар февраль бошидан буён 30 фоиздан ортиққа ошган.

Авиация ёқилғиси бозорида ҳам кескин ўсиш кузатилмоқда. Бир неча ҳафта ичида нархлар қарийб икки бараварга ошиб, авиакомпаниялар чипталар қимматлашиши мумкинлигини билдирмоқда.

Мутахассислар бу ҳолатни Форс кўрфазидан нефть етказиб беришдаги узилишлар ва Ормуз бўғозидаги вазият билан боғламоқда. Бўғоз орқали жаҳон нефтининг катта қисми ўтади.

Шу билан бирга, Қатардан суюлтирилган газ экспортининг тўхташи Европа ва Осиёда газ нархларининг кескин ошишига олиб келди.

Таҳлилчилар фикрича, ёқилғи нархларининг ўсиши глобал логистикага таъсир қилиб, озиқ-овқат ва кундалик товарлар қимматлашишига сабаб бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 17:35. Ўқилди: 364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!