Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда уйни қўриқлаш учун автоном робот яратилди

АҚШда уйни қўриқлаш учун автоном робот яратилди

Американинг «Westland Real Estate Group» компанияси уй атрофини қўриқлайдиган автоном роботни тақдим этди, деб хабар бермоқда Лас-Вегаснинг «KTNV» телеканали.

Маълумотларга кўра, робот, асосан, Лас-Вегас туманларидан биридаги квартираларда яшовчи аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун ишлатилади.

Таъкидланишича, робот патруль хизматидан ташқари яна бир қанча функцияларга эга. Ҳудудда фавқулодда вазият юзага келганда, аҳоли роботдаги махсус тугма орқали керакли органга хабар бериши мумкин.

Киритилди: 22:29 04.03.2021. Ўқилди: 1520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!