Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда учинчи жаҳон уруши бошланиши сабаби айтилди

АҚШда учинчи жаҳон уруши бошланиши сабаби айтилди

Ғарбнинг Украинадаги можарога бевосита аралашуви учинчи жаҳон урушига олиб келади. Ушбу фикрларни америкалик миллиардер Девид Сакс айтиб ўтди.

У америкалик тадбиркор Билль Акманнинг агар Ғарб Украина осмонини ҳимоя қилса, «дунё хавфсизроқ бўлади» деган гапига шундай жавоб берди.

«Агар сиз парвозлар тақиқланган ҳудудни назарда тутсангиз, бу Россия самолётларини уриб туширишни англатади ва дунё аллақачон учинчи жаҳон урушида бўлади», дейди Сакс.

Бир кун аввал Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Америка Қўшма Штатлари Украина осмонини Исроилдаги каби ҳимоя қилмаётганини бу турли можаролар экани билан изоҳлаганди.

Москва Ғарбнинг ҳарбий ёрдами Киев учун яхши натижа бермаслигини ва фақат можарони чўзишини, қурол-яроғ билан ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланганини бир неча бор таъкидлаган.

Олдинроқ, Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон учинчи жаҳон уруши аллақачон бошланганини ва Америка Қўшма Штатлари уни бировнинг қўли билан Исроил ва Украина орқали олиб бораётганини айтганди.

Киритилди: 12:40 16.04.2024. Ўқилди: 1278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!