Американинг Теннесси штатида тўрт йигит ёқилғи қуйиш шохобчасига ҳужум қилди. Бундан ташқари, жиноятчилар "қурол" сифатида экзотик питонлардан фойдаланганлар.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, икки ёш йигит ва икки қиздан иборат гуруҳ қўлларида йирик илонларни ушлаб ёқилғи қуйиш шохобчасига бостириб кирган. Улар судралувчиларни силкита бошладилар ва хавф даражасини баҳолай олмаган кассирларни қўрқитишди. Кассирлардан бирининг сўзларига кўра, илонлар уларга заҳарли бўлиб туюлган.
Ходимларнинг саросимасидан фойдаланган қароқчилар тахминан 400 доллар қийматидаги CBD мойини ўғирлаб кетишди. Шундан сўнг улар автомашинада жиноят содир этган жойдан қочиб кетишган.
Воқеа жойига полиция ходимлари етиб келган. Қароқчилар қидирилмоқда, бироқ улар ҳалигача қўлга олинмаган, деб хабар беради NBC4i.com сайти.