Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШда таҳсил олаётган ёш мутахассисларимиз билан мулоқот қилинди

АҚШда таҳсил олаётган ёш мутахассисларимиз билан мулоқот қилинди

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консуллигида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов АҚШда таҳсил олаётган “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан учрашди.

Мулоқот аввалида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани таъкидланди.

Давлат хизматига иқтидорли ёшларни жалб қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот берилди. Ёшларимиз келажак режалари ҳақида гапирди. Ўзбекистондаги қатор соҳа ва тармоқларни ривожлантириш бўйича ташаббус ва таклифларини билдиришди.

Шунингдек, улар давлатимиз раҳбари томонидан ўзига берилган имконият учун миннатдорлигини билдиришди. Мамлакатидаги ислоҳотларни ижобий баҳолаб, таҳсили тугаши билан ўз ватанига қайтиб, жадал ислоҳотлар иштирокчиси бўлиш мақсадлари қатъийлигини таъкидлашди.

Киритилди: 11:07 01.12.2023. Ўқилди: 1251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!