АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида содир бўлган икки отишмада икки киши ҳалок бўлди, яна ўн киши яраланди.
Бу ҳақда маҳаллий полиция сайтидаги баёнотда айтилади.
"Янги Орлеан полицияси бугун тушдан кейин содир бўлган иккита ҳодисани тергов қилмоқда - отишма ва қотиллик - жами 12 киши ўқдан жароҳат олган, улардан иккитаси ўлган деб эълон қилинган", - дейилади полиция матбуот баёнотида.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари таъкидлаганидек, биринчи ҳодиса маҳаллий вақт билан 15.38 (Тошкент вақти билан 00.38) атрофида содир бўлган, отишма натижасида тўққиз киши жароҳатланган.
45 дақиқадан сўнг полиция иккинчи қўнғироққа жавоб берди: отишма натижасида уч киши ўқдан жароҳат олди. Жабрланганлардан бири воқеа жойида, иккинчиси эса касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа ҳолатларини ўрганмоқда.