Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри маълум қилди.
Ҳегсет Оқ уй ва қонун чиқарувчилар, жумладан, Республикачилар партияси вакилларининг танқидига учради, деб ёзади The Wall Street Journal.
Нашр маълумотларига кўра, норозиликка Пентагон раҳбари лавозимга киришганидан бери бир қатор бошқарув хатоларига йўл қўйгани ва Пентагон каби йирик миқёсдаги ташкилотларни бошқариш тажрибасига эга эмаслиги сабаб бўлган.
Ҳозирда АҚШ Мудофаа вазирлигида 3,4 миллион нафар ходим ишлайди, унинг бюджети эса деярли 1 триллион долларга етади.
Эътироз Ямандаги операциялар ҳақидаги маълумотларнинг Signal’га сизиб чиқиши билан боғлиқ март воқеасидан кейин кескинлашган.