Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШда парранда гриппидан илк ўлим қайд этилди

АҚШда парранда гриппидан илк ўлим қайд этилди

АҚШда H5N1 парранда гриппидан илк ўлим қайд этилди. Бу ҳақда Луизиана штати Соғлиқни сақлаш департаментига таяниб, CNN хабар берди.

Вафот этган шахс 65 ёшда бўлган, унинг ёндош касалликлари ҳам бор эди.

Бемор ҳовлида уй паррандалари ва ёввойи қушлар билан алоқада бўлганидан сўнг грипп билан касалхонага ётқизилган, дейилади хабарда.

Луизианалик эркак парранда гриппининг D1.1 штамми билан касалланган. Бу штамм сут берувчи ҳайвонлар орасида айланаётган вариантдан фарқланади

Ўзингизни ва оилангизни H5N1 дан ҳимоя қилишнинг энг яхши усули — вирус манбаларидан сақланиш, яъни парранда гриппи билан касалланган ёки касалланиши мумкин бўлган ёввойи қушлар ҳамда бошқа ҳайвонлар билан тўғридан-тўғри контактдан қочишдир, дейди Луизиана соғлиқни сақлаш департаменти.

Киритилди: 17:42 07.01.2025. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!