Daily Mail хабарига кўра, АҚШнинг Виржиния штатида ноёб икки бошли тошбақа топилган.
Маълумотларга кўра, топилма Ёввойи табиат музейи аквариумига топширилган.
Герпетолог Тревис Лонгнинг таъкидлашича, икки бош тананинг турли қисмларини бошқараётгани боис ушбу тошбақанинг яшаб кетиш эҳтимоли унчалик катта эмас.
"Панжаларни бошқариш иккига бўлинган: чап бош чап панжаларни, ўнг бош эса ўнг томондаги панжаларни бошқармоқда. Агар бошлар қандай қилиб бирга ишлашни тушунишмаса, сузиш каби оддий вазифалар ҳам ҳайвон учун хавфли бўлиши мумкин", дейди Лонг.
Шунингдек, мутахассис уларни тўғри парвариш қилиш қийинлиги боис одамларни бундай ҳайвонларга ғамхўрлик қилмасликка ундамоқда.