Бугун эрталаб АҚШнинг Аляска штатининг таркибидаги Алеут оролларида 6 магнитудали зилзила содир бўлди. Табиий ҳодиса АҚШ Геологик хизмати томонидан қайд этилди, дея хабар берди “Mk.ru”.
Зилзилалар Амактиннак оролидан 60 км шарқда ва Россиянинг Камчатка ўлкасининг Уст-Камчатск туманидаги Ключи қишлоғидан 1468,8 км шимоли-ғарбда қайд этилган, қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.