АҚШнинг 10 штатида қор бўрони туфайли камида 23 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда NBC.
Висконсин, Канзас, Кентукки, Колорадо, Миссури, Мичиган, Небраска, Ню-Йорк, Огаё, Оклахома ва Теннесси штатларида қурбонлар қайд этилган.
Poweroutage порталининг хабар беришича, қарийб 400 минг хонадон ва корхоналар электр таъминотисиз қолмоқда.
FlightAware маълумотларига кўра, чоршанбадан бери АҚШ авиакомпаниялари 10 000 дан ортиқ рейсларни бекор қилди.