Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШда ишсизлар сони кескин ошмоқда

A A A
АҚШда ишсизлар сони кескин ошмоқда

АҚШда коронавирусга қарши кураш доирасида жорий этилган чекловлар туфайли ишсизлар сони кескин ортмоқда. Меҳнат вазирлиги маълумотига кўра, ўтган ҳафта давомида ишсизлар сафига 4,4 миллиондан ортиқ киши қўшилган. 

Шунингдек, вазирлик сўнгги беш ҳафта ичида қарийб 26 миллион киши ишсиз қолганини ва ишсизлик нафақаси учун мурожаат қилганини билдирди. 

Жорий йир мартигача АҚШда ишсизлик нафақаси учун дастлабки мурожаатлар сони ҳафтасига 100 мингдан ошмас эди. Инқирозгача жами 1,7 миллион киши ана шундай нафақа олган. 

Экспертлар фикрига кўра, апрель ойида АҚШда ишсизлик даражаси 20 фоизга етиши мумкин. Ҳозир бу кўрсаткич 10-15 фоиз атрофида.

Киритилди: 03:00 24.04.2020. Ўқилди: 3728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар