Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

АҚШда илк бор икки муслима аёл Конгресс аъзолигига сайланди

АҚШда илк бор икки муслима аёл Конгресс аъзолигига сайланди

АҚШда илк бор икки муслима аёл Конгресснинг қуйи палатаси ҳисобланувчи Вакиллар палатаси аъзолигига сайланди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

Асли фаластинлик Рашида Тлаиб Мичиган штатидан, сомалилик Илҳан Омар эса Миннесота штатидан сайланди. Уларнинг ҳар икки Демократик партия вакилларидир.

Рашида Тлаибнинг ғалабаси аввалроқ маълум бўлган эди. У АҚШ Конгресси тарихидаги илк муслима аёл, Илҳан Омар эса илк ҳижобли муслима бўлди.

Manba: azon.uz

Киритилди: 01:00 08.11.2018. Ўқилди: 1328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!