Аризона штатидаги Марана аэропортида икки самолёт тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди .
Икки енгил самолёт – Ланcаир 360 МК ИИ ва Cессна 172 тўқнашуви 19 февраль, чоршанба куни эрталаб учиш-қўниш йўлаги яқинида юз берди. Улардан бири қулаб тушди ва ёниб кетди, иккинчиси эса муваффақиятли қўнишга муваффақ бўлди. Самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.