АҚШда «Ҳелен» довули қурбонлари сони 160 нафардан ошди.
Fox News телеканали маълумотларига кўра, довул АҚШда сўнгги ярим асрдан кўпроқ вақт ичида иккинчи энг кўп ҳалокатли бўлди.
“Ҳозирда «Ҳелен» АҚШда сўнгги 55 йил ичида содир бўлган ҳалокатли иккинчи довул бўлиб, 2005 йилдаги «Катрина» тўфонидан кейин иккинчи ўринда туради”, — дея хабар беради «РИА Новости».
Бундан ташқари, таъкидланишича, довулдан кейин ҳамон юзлаб одамлар бедарак йўқолган.