Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШда ҳам минглаб одамлар намойишга чиқди

АҚШда ҳам минглаб одамлар намойишга чиқди

Миннеаполисда АҚШ Иммиграция хизмати томонидан аёл киши отиб ўлдирилгани сабабли минглаб одамлар намойишга чиқди, деб ёзмоқда Reuters.

Хабар берилишича, норозилик акцияси пайтида йўллар ёпилган, жиддий тўқнашувлар қайд этилмаган. Норозилик акциялари Миннеаполисдан ташқари Қўшма Штатларнинг бошқа шаҳар ва ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

7 январ куни АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) агенти Миннеаполисда ўтказилган рейд вақтида 37 ёшли АҚШ фуқароси бўлган аёлни отиб ўлдирганди. Бундан ташқари, 9 январ куни Портлендда ICE агентлари икки кишига ўқ узиб жароҳатлаганди.

Қўшма Штатлар Ички хавфсизлик вазири аёл ICE агентларини машина билан босиб кетишга уринганини, шу сабабли ходимлардан бири уни “ўзини ҳимоя қилиш мақсадида” отганини билдирган. Президент Доналд Трамп ҳам ушбу версияни қўллаб-қувватлаган.

Миннеаполис мэри Жейкоб Фрей Трамп маъмуриятининг "агент ўзини ҳимоя қилиш учун ўқ узган" деган баёнотини қатъиян рад этиб, федерал иммиграция агентларини шаҳарда тартибсизлик келтириб чиқаришда айблаблади.

Бу воқеалар Қўшма Штатларда иммиграция сиёсати, федерал кучлар ва маҳаллий ҳукумат ўртасидаги таранг муносабатларни янада кескинлаштирди.

Киритилди: 20:45 11.01.2026. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!