Унда муҳожирлар турли синовлардан ўтиб, Америка фуқаролиги учун рақобатлашади.
Daily Mail хабарига кўра, шоу The American (Америкалик) деб номланиши кутилмоқда. Унда иштирокчилар мамлакат бўйлаб поездда саёҳат қилиб, турли “маданий” синовларда ўзини синаб кўради.
Лойиҳа доирасида муҳожирларга, масалан, Сан-Францискодаги конга тушиб олтин қазиш ёки NASA марказида ракета қуриб, уни учириш каби синовлар таклиф этилади.