Вашингтон ва Нью-Йоркда Колумбия университетида Фаластин тарафдори митинглар уюштиргани учун ҳибсга олинган фаластинлик фаол Маҳмуд Халилнинг озод этилиши талаби билан намойишлар бўлиб ўтди.
Вашингтондаги митингда намойишчилар "Фаластинга озодлик" ва "Маҳмуд Халилга озодлик" деган ёзувларни кўтардилар.
Намойишчилар, шунингдек, Фаластин тарафдори намойишларда ҳибсга олинган барча талабаларни озод қилишни талаб қилишди.
Нью-Йоркда юзлаб намойишчилар Фаластин байроқлари ва "Маҳмуд Халилни озод қилинг" деб ёзилган баннерлар билан Таймс майдонидан Колумб доирасига юриш қилди.
"Маҳмуд Халилга қилинган ҳужумлар фақат унга қарши қаратилган эмас. Бу адолат учун гапиришга журъат этган ҳар қандай одамга қилинган ҳужум" - деди марш иштирокчиларидан бири.
Митингда Фаластинпараст фаолларнинг норозилик намойиш қилиш ҳуқуқи қонун билан кафолатлангани таъкидланди.