Бугун 25 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШда Дональд Трампга қарши намойишлар бўлиб ўтди

АҚШда Дональд Трампга қарши намойишлар бўлиб ўтди

Президент Дональд Трампқа қарши намойишлар АҚШнинг турли шаҳар ва шаҳарчаларида бўлиб ўтди. Бу намойишлар “No Kings” (“Подшоҳлар йўқ”) деб номланган гуруҳ томонидан ташкил этилган.

Намойишлар Вашингтонда Трамп томонидан ўтказилган камдан-кам ҳарбий парадга қарши ўлароқ ташкил қилинди. Бу параддан олдин Лос-Анжелес ва бошқа шаҳарларда унинг миграция сиёсатига қарши бир неча кунлик норозиликлар бўлиб ўтган эди.

Нью-Йорк, Филаделфия ва Хьюстон каби шаҳарларда қонун чиқарувчилар, касаба уюшмалари етакчилари ва фаоллар нутқ сўзлашди. Йиғилган одамлар Америка байроқлари ва Трампни танқид қилувчи плакатлар кўтариб туришди.

Шанба кечқурунги ҳарбий парад, шунингдек Трампнинг туғилган кунига тўғри келган ва АҚШ армиясининг 250 йиллиги шарафига ташкил этилган. Трамп парад пайтида қандай бўлмасин намойишларга “катта куч билан” жавоб қайтарилишини огоҳлантирди.

Киритилди: 12:11 15.06.2025. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!