Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШда чиқиндилардан пицца ишлаб чиқариш бошланади

A A A
АҚШда чиқиндилардан пицца ишлаб чиқариш бошланади

Қўшма Штатлардаги Сан-Франциско шаҳрида озиқ-овқат чиқиндилари қўшилган пицца ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этилди.

Бу ҳақда “Waste 360” ​​томонидан хабар қилинди.

Таъкидланишича, "Ugly Pickle Co." деб номланган янги бренд ошпазлар Дэвид Мерфи ва Кайла Абэ томонидан яратилган. Улар меҳр билан ўз маҳсулотларини "ахлат пироглари" деб аташмоқда.

Ошпазларнинг таъкидлашича, янги пиццаларни ишлаб чиқаришда одатда йўқ қилинадиган масаллиқлар — ҳолати яхши бўлмаган сабзавот ва мевалар, қайта ишланган дон кабилардан фойдаланилади.

Озиқ-овқат чиқиндиларини кундалик ҳаётда минималлаштириш мумкинлигини кўрсатмоқчи бўлаётган ошпазларнинг сўзларига кўра, бундай стартап питсса ишлаб чиқариш учун маҳсулотлари сотиб олинадиган фермерларга ҳам ёрдам бериши мумкин.

Маълум қилинишича, ғайриоддий таом 2021 йил баҳорида очилиши кутилаётган “Shuggie's Trash Pie + Natural Wine”да сотувга қўйилади.

Киритилди: 22:47 07.12.2020. Ўқилди: 2496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!