АҚШ Савдо вазири Говард Лютник бир кун аввал ҳар бири 5 миллион долларлик 1000 та иммиграция “Олтин карталари”ни сотганини маълум қилди.
«All-In Podcast» дастурида сўзлаган АҚШ Савдо вазири Говард Лютник дунё бўйлаб 37 миллион бадавлат одамнинг “Олтин карта” сотиб олиш имконияти борлигини айтди. Президент Дональд Трампнинг фикрича, АҚШ 1 миллион дона шундай карталарни сотиши ва 5 триллион доллар даромад келтириши мумкин.
“Дунёда 37 миллион киши ушбу картани харид қилиш имкониятига эга. Президент биз миллионни сотишимиз мумкин деб ўйлайди", - деди Говард Лютник.
Ҳар бири 5 миллион долларлик “Олтин карта” дастури чет эл фуқароларига АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини беради ва жорий ЕВ-5 инвестор визаси ўрнига таклиф қилинмоқда.
Жараённи оптималлаштириш учун Илон Маск жамоаси махсус дастурий платформани ишлаб чиқмоқда, у тахминан икки ҳафта ичида ишга туширилади.
“Бугундан бошлаб икки ҳафта ичида у [дастур] амалга оширилади. Илон мен учун дастурий таъминот ишлаб чиқмоқда, кейин эса у ишга туширилади”, - деди Говард Лютник.