Маҳаллий нашрларнинг маълум қилишича, ушбу марказ 5000 нафар мигрантни ўз ичига сиғдира олади.
АҚШнинг Флорида штатида Эверглейдс миллий боғи ичида жойлашган эски ҳарбий аэродром ҳудудида мигрантлар маркази қурилмоқда. Қурилаётган объект аллақачон “Тимсоҳли Алкатрас” деб аталмоқда.
Бу ҳудуд ботқоқлар билан ўралган бўлиб, тимсоҳлар, питонлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар билан тўла.
Лойиҳанининг умумий қиймати 450 миллион долларга баҳоланмоқда ва уни молиялаштириш FEMA (Фавқулодда ҳолатлар агентлиги) зиммасига юклатилган.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ботқоқлар ва ёввойи ҳайвонлар қочишнинг олдини оладиган “табиий тўсиқ” сифатида фойдаланилади, бу эса қўриқчилар сонини камайтиради.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда экологлар бу одамлар учун хавф ва атроф-муҳитга зарар етказишидан норози.