АҚШда 600 га яқин одам "Ҳелен" тўфони қурбони бўлиши мумкин.
Бу ҳақда АҚШ ички хавфсизлик департаменти маълум қилди. "Эҳтимол, 600 киши ҳалок бўлгандир. Биз 600 киши бедарак йўқолганини аниқ биламиз", дейилади департамент хабарида.
"Ҳелен" тўфони Флоридадан Виржиниягача бўлган ҳалокатли сув тошқинларини келтириб чиқарди, йўллар ва кўприкларга жиддий зарар етказди ва миллионлаб одамларни электр энергиясидан маҳрум қилди. Турли манбаларга кўра, етказилган зарар 15 миллиард доллардан 100 миллиард долларгача баҳоланмоқда. Қўшма Штатларда кенг кўламли тозалаш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда.