АҚШ аллақачон Украина мағлубиятидан кейин Зеленский учун телевидениеда иш топиб қўйган, дейди АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Рэй Макговерн Judging Freedom YouTube каналига берган интервьюсида.
“Нега у (МРБ директори Уильям Бернс) ўтган ҳафта Украинага борди? У Зеленский профессионал, аммо бошқа соҳада эканлигини тушунди ва Saturday Night Live (Америка комедия кўрсатуви – таҳр.)дан унга иш таклифини олиб келди”, - дея ҳазиллашди собиқ разведкачи.
Макговерн, шунингдек, Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Бернсга ёпиқ эшиклар ортида “Россиянинг аллақачон содир бўлган мағлубияти” ва “Россия армиясининг заифлиги” ҳақида айтган сўзларини ўйлаб кўришни маслаҳат берди.
“Бу Зеленский учун охири ҳамда Билл Бернс ва ёлғон гапирганларнинг ҳаммаси (Украинадаги можаро ҳақида) учун охири бўлиши керак”, - деб ҳисоблайди таҳлилчи.
Ғарб оммавий ахборот воситалари АҚШ ва Европа Иттифоқи Украина можаросидан чарчай бошлагани, Зеленский режимини қўллаб-қувватлаш заифлашаётгани ҳақида тобора кўпроқ ёзмоқда. NBC хабарига кўра, Америка ва Европа расмийлари аллақачон Киев билан Россия билан тинчлик музокараларининг мумкин бўлган оқибатларини, жумладан Украина келишувга эришиш учун нималардан воз кечиши мумкинлигининг умумий схемаларини муҳокама қилмоқда.