Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Зангезур йўлагини ижарага олиши мумкин

АҚШ Зангезур йўлагини ижарага олиши мумкин

Вашингтон Жанубий Кавказ орқали ўтадиган транспорт йўлининг асосий қисмини бошқаришга тайёр.

АҚШ Ереван ва Боку ўртасидаги музокаралардаги келишмовчиликларни бартараф этиш учун Озарбайжонни унинг Нахчиван эксклави билан боғлайдиган Зангезур йўлагини – Арманистондаги 32 километрликлик жойни назорат қилишни таклиф қилди.

Тегишли маълумотни АҚШнинг Туркиядаги элчиси Том Баррак тасдиқлади ва Вашингтон хусусий Америка компанияси орқали йўлакни 100 йилга ижарага олишга тайёрлигини таъкидлади.

“Улар 32 километр йўл устида баҳслашишяпти, лекин бу ҳазил эмас. Бу ўн йилдан бери давом этмоқда – 32 километр йўл. Ва қуйидаги ҳолат юз бермоқда, Америка келиб: “Яхши, биз буни ўзимизга оламиз. Бизга 32 километр йўлни 100 йилга ижарага беринг, шунда буни ўзаро тақсимлашингиз мумкин”, деди элчи.

Middle East Eye нашрининг ёзишича, Арманистон ташаббусга йўлнинг Нахчивандаги қисми ҳам киритилишини таъкидламоқда, Озарбайжон томони буни номақбул деб ҳисоблайди. Озарбайжон, ўз навбатида, тўсиқсиз кириш кафолатларини талаб қилмоқда ва Ереваннинг йўналишни тўлиқ назорат қилишига қарши.

Хабар қилинишича, йўлак муҳокамаси икки давлат ўртасида тинчлик битимини имзолашга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ. Март ойига келиб, Арманистон ва Озарбайжон лойиҳанинг 17 моддасидан 15 таси, жумладан, муқаддимаси бўйича келишиб, фақат халқаро даъволар ва учинчи шахсларни жойлаштириш масалаларини очиқ қолдирди, деб хабар беради trt.global.

Июль ойи бошида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Арманистоннинг ёндашувидаги ўзгаришларни ижобий баҳолаган эди: “Арманистон дастлаб Зангезур йўлагига қарши чиққан бўлса-да, энди у иқтисодий интеграцияга нисбатан мослашувчанроқ ёндашувга амал қилмоқда”. Унинг сўзларига кўра, минтақа тараққиёти ҳам Эрон, ҳам бутун Жанубий Кавказ учун қизиқиш уйғотади.

Киритилди: 17:05 15.07.2025. Ўқилди: 462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!